Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2009 й. ПҚ-1211-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2009 й.

N ПҚ-1211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО

ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳаларидаги асосий вазифаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш самарадорлигини ошириш ва уни мувофиқлаштириш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари лавозимлари тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин, унинг зиммасига қуйидагиларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклансин:

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг лавозимлар рўйхатига мазкур Қарорга мувофиқ ўзгартишлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати Бошқарувчиси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”,

2009 й., 10-сон, 401-модда