Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2010 й. ПҚ-1391-сон "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
18.08.2010 й.
N ПҚ-1391
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИГИ
НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАМ
ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2010 йил 28 август шанба ва 29 август якшанба дам олиш кунлари 2010 йил 30 август душанба ва 31 август сешанба кунларига кўчирилсин.
28 август шанба ва 29 август якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2010 йил 19 август