Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.1999 й. 315-сон "Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.1999 й.

N 315



ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 июндаги

315-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 17 октябрдаги 480-сон қарорида:

1-банднинг учинчи хат бошидаги "шаҳар, ноҳия ва маҳаллий маҳалла қўмиталари" сўзлари "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг саккизинчи хат боши чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш Қоидаларининг:

37-бандидаги "уй ва маҳалла қўмиталари" сўзлари "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари билан;

41-бандидаги "маҳалла қўмиталари" сўзлари "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари билан;

44-бандидаги "маҳалла қўмиталари" сўзлари "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 6, 34-модда.