Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2010 й. ПҚ-1376-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
30.07.2010 й.
N ПҚ-1376
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ
АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув тузилмаси ва иш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозимлари киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 июлдаги ПҚ-1154-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил., 7-сон, 2984-модда