Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2010 й. 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2010 й.

N 270



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига

ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг

2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонуни)


"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 26 ноябрдаги

270-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 78-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда):

в) 3-иловада:


6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш";


12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 447-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 11-сон, 64-модда