Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2011 й. ПҚ-1490-сон "2011 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2011 йил 7 март душанбага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.02.2011 й.
N ПҚ-1490
2011 ЙИЛ 5 МАРТ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2011 ЙИЛ 7 МАРТ ДУШАНБАГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2011 йил 5 март шанба дам олиш куни 2011 йил 7 март душанбага кўчирилсин;
2011 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 2-сон, 28-модда