Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.02.2011 й. ПҚ-1489-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2011 й.

N ПҚ-1489



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидаги 2010 йил 24 ноябрь куни Доха (Қатар Давлати) шаҳрида имзоланган:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиёт мақсадида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги англашув Меморандуми тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 87-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 2-сон, 27-модда