Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.04.2002 й. 177-сон "Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.04.2002 й. 1129-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2002 й.

N 1129




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

15.04.2002 й.

N 177

БУЙРУҒИ



Дорихона муассасалари томонидан

тайёрланадиган ва идишга жойланадиган

дори воситаларини ташқи безагига доир

қоидаларни тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 1 июлдан кучга киради)


Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шаклидан қатъи назар дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини сифати, сақлаш шароитлари, яроқлилик муддати, уларни тўғри ва ўз вақтида ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш ва ташқи безагини ягона тартибини жорий қилиш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. "Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидалар" тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ 2002 йил 1 июлдан кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан ССВнинг 2002 йил 30 январдаги 35-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқ кучга кириши муносабати билан собиқ СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1972 йил 19 июлдаги 583-сонли "Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашни ягона қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги ва унга қўшимча 1982 йил 4 июнда чиқарилган 530-сонли буйруқлари  Ўзбекистон  Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғига (Ф.О. Илхомов), ушбу буйруқни барча тиббиёт ва дорихона муассасалари раҳбарларига етказиш вазифаси топширилсин.


6. Мазкур буйруқни ижроси устидан назоратни вазирнинг биринчи муовини Д.А. Асадов ва вазир муовини М.Х. Ходжибековлар зиммасига юклатилсин.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                Ф. Назиров