Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзССР Президентининг 27.08.1991 й. ПФ-238-сон "Ижодий уюшмалар, кўнгилли жамиятлар ва жамғармаларни партия тасарруфидан чиқариш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.08.1991 й.

N ПФ-238

ИЖОДИЙ УЮШМАЛАР, КЎНГИЛЛИ

ЖАМИЯТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ПАРТИЯ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССР Конституциясига ва "Ўзбекистон ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонунига асосланиб, Ўзбекистонда демократик ўзгартишларга янги омил бағишлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон ССР ҳудудида фаолият кўрсатаётган ижодий уюшмалар, кўнгилли жамиятлар ва жамғармалар, уларнинг бўлимлари ва корхоналари партия тасарруфидан чиқарилсин.


2. Бундан буён юқорида кўрсатилган уюшмалар, жамиятлар ва жамғармаларда сиёсий партиялар ҳамда ҳаракатларнинг ташкилий тузилмаларини барпо этишга йўл қўйилмайди деб белгилаб қўйилсин.

Мазкур Фармон имзоланган пайтдан кучга киради.



Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 10-сон, 219-модда