Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.1991 й. ПФ-212-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.05.1991 й.

N ПФ-212



ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларнинг турмуш даражаси пастлигини хисобга олиб, инсонпарварлик, меҳр-мурувват туйғусидан келиб чиқиб ва шу тоифадаги пенсионерлар ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишини таъминлаш мақсадида уларга қуйидаги имтиёзлар берилсин:

- Умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортида (таксидан ташқари) ва қишлоқ жойларда ўзлари яшайдиган маъмурий район ҳудудида умумий фойдаланишдаги автотранспортда бепул юриш ҳуқуқи берилган.

- Шифокорлар рецепти билан бериладиган дорилар учун ҳақ тўлашдан озод қилинсин;

- Белгиланган миқдордаги энг зарур моллар бепул берилсин.


2. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар пенсия гувоҳномасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари берадиган махсус қўшимча варақаси 1-бандда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат деб белгилансин.

3. Ўзбекистон ССР Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон ССР Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССР Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистон ССР Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 1-бандда кўрсатилган имтиёзларни бериш тўғрисида низом тайёрлансин.


4. Ўзбекистон ССР Президенти хузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.

5. Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идоралари, совет ва хўжалик идоралари жойлардаги ёлгиз пенсионерларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ишини кучайтирсинлар, жамоат ташкилотларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва фуқароларнинг муҳтож пенсионерларга ёрдам бериш борасидаги хайрия фаолияти қўллаб - қувватласин ва ривожлантирилсин.


6. Мазкур Фармон 1991 йил 1 июлдан бошлаб кучга киритилсин.



Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикаси Президенти                                                         И. Каримов