Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 20.06.2011 й. 34-Б-сон "Савдо ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2011 й. 2245-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.07.2011 й.
N 2245
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
20.06.2011 й.
N 34-Б
БУЙРУҒИ
Савдо ходимлари учун махсус кийим, махсус
пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг
бошқа воситаларини бепул беришнинг
тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 29 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Савдо ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Хаитов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 309-модда