Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.1996 й. ПФ-1363-сон "Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.01.1996 й.

N ПФ-1363



ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-

КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, тижорат банклари, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов интизомига риоя қилиш учун жавобгарлигини ошириш, ўзаро қарзларни қисқартириш таъминлаш мақсадида:

2. Вазирлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатьтий назар, корхоналар ва ташкилотлар:

республика истеъмолчиларига маҳсулотларни етказиб бериш хажмининг камида 15 фоизига олдиндан ҳақ тўланган ҳолдагина талаб жўнатсинлар, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

харидорларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлганда, экспортга маҳсулот етказиб бериш (хизмат кўрсатиш) юзасидан контрактлар тузсинлар ва уларни бажарсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати олингани тўғрисида ваколатли банкнинг тасдиқловчи ҳужжатларни мавжуд бўлмаган тақдирда товар-моддий бойликларининг республикадан ташқарига чиқарилишига йўл қўйилмасин.

4. Ўзбекистон Республикасининг Моли вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 1996 йил 1 февралдан бошлаб бухгалтерия ҳисобот тизимига корхона ва ташкилотлар балансларига тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ажратиб кўришни жорий этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов