Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2011 й. ПҚ-1603-сон "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.08.2011 й.
N ПҚ-1603
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИ
НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАМ
ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2011 йил 27 август шанба ва 28 август якшанба дам олиш кунлари 29 август душанба ва 30 август сешанба кунларига кўчирилсин;
2011 йил 27 август шанба ва 28 август якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 8-сон, 225-модда