Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 14.01.2012 й. 1/1-сон "Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.03.2012 й. 2330-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2012 й.

N 2330




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.01.2012 й.

N 1/1


ҚАРОРИ



Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит

ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар

ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 12 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 90-модда