Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2012 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.09.2012 й.
N 266
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
("Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг
2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни)
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2012 йил 12 сентябрдаги
266-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида" 1992 йил 6 мартдаги 103-сон қарорининг саккизинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 7-модда) чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 428-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 65-модда