Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 й. 286-сон "Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.08.1996 й.
N 286
ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ
ЎРГАНИШ МАРКАЗИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ
ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ЎРГАНИШ
РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИГА АЙЛАНТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази томонидан халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқатларни, корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт бўйича харид қилишда мақбул вариантларни танлашга оид консалтинг хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш, шунингдек улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантирилсин.
2. Қуйидагилар:
"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Республика марказининг тузилмаси ва 21 нафардан иборат штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 6 нафар ходим қўшимча равишда ажратилади, 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги ташкил этилаётган бўлинмалар харажатлари учун қўшимча маблағ ажратсин.
Белгилансинки, Республика маркази 1998 йил 1 январдан бошлаб ўз молиявий таъминоти ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ барча харажатларнинг 50 фоизини хўжалик ҳисоби маблағлари ҳисобидан таъминлайди.
4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси бир ой муддатда Республика марказининг янги ташкил этилган бўлимларини юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 23 январдаги 35-сон қарорининг 1-банди, 3-бандининг биринчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1986 йил 14 августдаги
286-сон қapopигa
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси
ҳузуридаги Товар бозорлари коньюнктурасини
ўрганиш республика марказининг
ТУЗИЛМАСИ
(хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)
1. |
Марказ директори |
- |
1 |
2. |
Директор ўринбосари |
- |
1 |
3. |
Аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва конъюнктура обзорларини тайёрлаш бўлими |
- |
4 |
4. |
Озиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими |
- |
5 |
5. |
Ноозиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими |
- |
6 |
6. |
Экспорт қилувчи мамлакатлар бозорларидаги нархлар бўйича ахборот билан таъминлаш бўлими |
- |
4 |
Жами: |
- |
21 |