Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.1997 й. ПФ-1867-сон "Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг таркибини ўзгартириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
30.09.1997 й.
N ПФ-1867
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР
ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ
РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИНИ
ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони қисман ўзгартирилиб:
1. 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармоннинг 1-банди қуйидагича таҳрирда баён, қилинсин: "Хўжалик юритувчи субъектлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш этишни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (шахсан Давлат солиқ қўмитасининг раиси В.С. Беганов) зиммасига юклатилсин".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармонининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов