Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 24.07.2013 й. 01-268-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.07.2013 й. 2490-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.07.2013 й.

N 2490




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.07.2013 й.

N 01-268


БУЙРУҒИ



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига қабул қилишда тест синовларини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сонли "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                                          Б. Исмаилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 405-модда