Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2000 й. ПФ-2677-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
02.08.2000 й.
N ПФ-2677
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармонига ҳамда валюта бозорини эркинлаштириш юзасидан Ҳукумат қабул қилган тадбирларга мувофиқ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
"Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармонининг 3-банди;
"Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармонининг 4-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентинннг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон