Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.1996 й. ПФ-1501-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
25.07.1996 й.
N ПФ-1501
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ ТАРКИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хўжалик муносабатлари соҳасидаги қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришда хўжалик судларининг ролини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 63, 79, 80-моддаларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Тошкент шаҳар хўжалик судини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий хўжалик суди 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан бир ҳафта муддатда хўжалик судларининг молиявий, моддий-техникавий ҳамда бошқа таъминоти тўғрисидаги қарорини қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.