Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2006 й. ПФ-3820-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
21.11.2006 й.
N ПФ-3820
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ
ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 453-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 11-сон, 627-модда