Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 30.10.2007 й. 98-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.11.2007 й. 1744-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.11.2007 й.

N 1744




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.10.2007 й.

N 98


БУЙРУҒИ



Аудиторлик фаолияти тўғрисида

маълумот шакли ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 9 декабрдан кучга киради)


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли "Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот" шакли 1-сонли иловага мувофиқ;

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот" шаклини тўлдириш бўйича қоидалар 2-сонли иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 493-модда.