Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 01.08.2007 й. 73-сон "Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1709-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2007 й.

N 1709




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.08.2007 й.

N 73


БУЙРУҒИ



Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини

аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 13 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли "Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) 6-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 367-модда.