Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.1999 й. 299-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.1999 й.

N 299



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"САВДО СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1997 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 561-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Юнусобод" спорт-соғломлаштириш комплекси Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси таъсис йиғилиши томонидан тугатилганлиги (1997 йил 1 декабрдаги баённома), унинг негизида "Юнусобод-теннис" давлат теннис клуби ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг муассислари - "Гўшт-сут савдо" давлат-акциядорлик бирлашмаси, "Савдо нашриёти" республика экспериментал савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Савдо тараққиёти" республика бирлашмаси ва "Наврўз" савдо-ишлаб чиқариш комплексининг компания таркибига "Юнусобод-теннис" теннис клубининг кириши ҳамда "Савдо тараққиёти" республика бирлашмасининг ёпиқ теннис кортини унинг балансига бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов