Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.1998 й. 488-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.1998 й.

N 488



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш юзасидан божхона органлари ишининг самарадорлигини ошириш, ватанимиз ташкилотлари ва фирмаларининг ташқи иқтисодий фаолияти шарт-шароитларини яхшилаш, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини таъминлаш, республика ҳудудига товарларни контрабанда йўли билан келтиришнинг олдини олиш учун божхона чегарасида назоратни кучайтириш ва бюджетга бож тўловлари тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг штатдаги ходимлари сони иловага мувофиқ 366 кишига кўпайтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшимча ходимлар харажатларига зарур  маблағлар ажратишни белгиланган тартибда назарда тутсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари янгидан ташкил этиладиган божхона постларини тартибга келтириш, уларни бинолар ва алоқа воситалари билан таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига кўмаклашсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 ноябрдаги

488-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини

ташкил этиш ва уларни кучайтириш учун

ҚЎШИМЧА ХОДИМЛАР СОНИ

    


Ҳаммаси


шу жумладан


катта ва ўрта

бошлиқлар таркиби


кичик бошлиқлар

таркиби


Ҳаммаси


366

291

75