Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 644а-XII-сон "Умумий ҳарбий мажбуриат ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 644а-XII



"УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИАТ ВА ҲАРБИЙ

ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Умумий харбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган дақиқадан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддаси "а" банди Ўзбекистон Республикасидан ушбу Қонун қабул қилингунга қадар муддатли харбий хизматга чақирилган харбий хизматчиларга ҳам тааллуқли бўлади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 15 сентябрига қадар "Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўтиши тўғрисида"ги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддат ичида "Узбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрик тўғрисида"ги Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.




Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                  Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 7