Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1995 й. 329-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1995 й.

N 329



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ

МОЛ-МУЛКИНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТАСИГА ДОИР СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ

СТАВКАЛАРИ МИҚДОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича олдинги беш йилда шаклланган суғурта қопламаси тўловлари даражасидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар иловага* мувофиқ киритилсин.


Кўрсатиб ўтилган қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.