Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 25.04.2004 й. 103/5-сон "Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.05.2004 й. 1356-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2004 й.

N 1356



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

25.04.2004 й.

N 103/5


ҚАРОРИ



Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 28 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида"ги Низомга ва Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси раиси                              М. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 238-модда.