Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1997 й. 218-сон "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.1997 й.

N 218



"ЎЗАГРОСУFУРТА" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

СУFУРТА КОМПАНИЯСИНИ ИҚТИСОДИЙ СУДГА

МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШДАН

ОЗОД ҚИЛИШ ТЎFРИСИДА


"Ўзагросуғурта" компанияси томонидан тўланган суғурта тўловлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлимлари:

қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта тўловлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тўғрисида даъволар билан иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги конун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов