Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Мудофаа вазирлигининг 597-сон, Ички ишлар вазирлигининг 8-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 145-сон "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 29.11.2005 й. Қарори (АВ томонидан 05.12.2005 й. 1530-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.12.2005 й.

N 1530

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.11.2005 й.

N 597


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.11.2005 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

30.11.2005 й.

N 145

ҚАРОРИ



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 15 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ижро қилиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилади.

Мудофаа вазири

Р. Мирзаев

Ички ишлар вазирининг

биринчи ўринбосари

      

Т. Муллажонов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 370-модда.