Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 15.11.2004 й. 248-сон "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.12.2004 й. 1432-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.12.2004 й.

N 1432




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

15.11.2004 й.

N 248


БУЙРУҒИ



Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив

йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 27 декабрдан кучга киради)


Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг 2004 йил 28 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 2004 йилнинг 6 ойи мобайнидаги аҳволи ҳамда уларнинг олдини олишда ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ўрни тўғрисида"ги йиғилиш қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси (Болтабоев) ушбу Низомни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва жойлардаги тегишли ташкилотларга етказиш ҳамда манфаатдор ташкилотлар иштирокида уни тушунтириш бўйича мунтазам равишда ишлир олиб бориш чорасини кўрсин.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Оллаберганов зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирининг биринчи ўринбосари                                               А. Жўраев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 508-модда.