Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 124-сон, Марказий банк Бошқарувининг 242-В-сон "Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 08.11.2003 й. Қарори (АВ томонидан 06.01.2004 й. 1295-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.01.2004 й.

N 1295



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.11.2003 й.

N 124

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.11.2003 й.

N 242-В

ҚАРОРИ



Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 16 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябр 383-сонли "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2003 йил 30 октябр 476-сонли "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ун кундан сўнг кучга киради.



Молия вазири                                       М. Нурмуратов



Марказий банк Раиси                           Ф. Муллажанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 21-модда.