Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2001 й. 297-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.07.2001 й.
N 297
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ
ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ
КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН
ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ ВА УЛАРНИ
БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси:
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин;
шартномаларнинг намунавий шакллари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шартномалар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудий давлат инспекцияларини улар билан таъминласин.
3 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги шартномаларнинг тўғри тузилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар бўйича томонларнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши устидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 39-модда.