Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 14.03.2009 й. 6/4-сон "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.04.2009 й. 1944-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2009 й.

N 1944




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.03.2009 й.

N 6/4


ҚАРОРИ



Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби

ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 21 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 65-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги 26/5-сонли "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2003 йил 27 март, рўйхат рақами 1227 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 5-6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 216-модда.