Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 71-сон, Марказий банк Бошқарувининг 266-В-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.08.2005 й. Қарори (АВ томонидан 11.08.2005 й. 1508-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2005 й.

N 1508

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.08.2005 й.

N 71

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.08.2005 й.

N 266-В

ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 21 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2005 йил 14 январдаги 2, 259-В-сонли қарори (2005 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1448 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 40-модда), "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сонли қарори (2005 йил 22 март, рўйхат рақами 1448-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 12-13-сон, 95-модда), "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сонли қарори (2005 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1448-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 173-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                        С. Раҳимов



Марказий банк Бошқаруви раиси                         Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 262-модда.