Марказий банк Бошқарувининг 27.11.2004 й. 25/9-сон "Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.12.2004 й. 1435-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.12.2004 й.
N 1435
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
27.11.2004 й.
N 25/9
ҚАРОРИ
Тижорат банкларида кредитларнинг
бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида
(2004 йил 27 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия хисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 511-модда.