Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1995 й. 86-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратидаги хотин-қизлар ишлари ишчи органлари тузилмаси тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1995 й.

N 86



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, РЕСПУБЛИКА ВИЛОЯТЛАРИ,

ШАҲАРЛАРИ ВА ТУМАНЛАРИ ҲОКИМЛИКЛАРИ

АППАРАТИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШЛАРИ ИШЧИ

ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 2 мартдаги ПФ-1084-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари штат жадвалига хотин-қизлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, ҳокимлар ўринбосарлари лавозимлари 1-иловага* мувофиқ лавозим маошлари билан киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппарати таркибидаги хотин-қизлар ишларибўйича ишчи органлар тузилмаси ва штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, киритилаётган лавозимлар ва ташкил этилаётган таркибий бўлинмаларни маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Рсспубликаси Молия вазирлиги янгидан киритилаётган штатларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни республика бюджетидан ажратсин ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий бюджетларга берсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари уларнинг фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Д.М. Ғуломова, Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.