Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.1992 й. ПФ-316-сон "Тошкент шаҳри ҳокими (мэри) лавозимини бажаришга киришиши тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.01.1992 й.

N ПФ-316



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲОКИМИ (МЭРИ)

ЛАВОЗИМИНИ БАЖАРИШГА

КИРИШИШИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрининг мақоми ва бошқарув тузилмаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги 420-12-қарорига мувофиқ:


1. Ўртоқ Адҳамбек Иброҳимович Фозилбеков 1991 йил 29 декабрдаги сайлов якунларига кўра Тошкент шаҳрининг ҳокими лавозимини бажаришга киришган деб ҳисоблансин.


2. Тошкент шаҳри ҳокими ўртоқ А.И. Фозилбеков шаҳар бюджетида бошқарув органларини сақлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида 1992 йилнинг 1 мартигача Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти тармоқ ва ҳудудий органларини тузиш ҳамда уларнинг таркибларини тасдиқлаш, шунингдек мазкур органларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда тайинлашни ниҳоясига етказиши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 2-сон, 100-модда