Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2001 й. 377-сон "Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2001 й.

N 377



ПАХТА ТОЛАСИНИ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонига мувофиқ ва пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишга доир топшириқлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси, “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси, “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон давлат карантин инспекцияси тасдиқланган Низом сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги “Ўзпахтасаноат” уюшмаси, “Пахта-банк”, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш жараёни раҳбарлари ва мутахассисларининг мазкур қарорни бажаришга доир минтақавий (вилоятлараро) семинарларини ўтказсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 9, 54-модда.