Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2008 й. 282-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2008 й.

N 282


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Параллел ишлайдиган энерготизимларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган электр энергиясини сертификатлаштириш тартиботининг асосий принципларини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати 24-позициясининг "Номи" устунига "электр энергияси (импорт қилинадиган электр энергиясидан ташқари)" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 521-модда.