Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2003 й. 232-сон "Асиллик даражаси тўлови ва асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.05.2003 й.
N 232
АСИЛЛИК ДАРАЖАСИ ТЎЛОВИ
ВА АСИЛЛИК ДАРАЖАСИ ТЎЛОВИНИ
ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
"Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Қуйидагилар:
Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўлови миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2003 йил 27 майдаги
232-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик
даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик
аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун
асиллик даражаси тўлови миқдорлари
Т/р |
Ишларнинг номи |
Ўлчов бирлиги |
Асиллик даражаси тўлови миқдори, сўм |
I. Асиллик даражасини белгилаганлик ва тамғалаганлик учун тўлов
1.1. |
Фонддаги металлдан тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш |
||
олтиндан ясалган буюмлар |
г |
150 |
|
кумушдан ясалган заргарлик буюмлари |
г |
32 |
|
кумушдан ясалган маиший буюмлар |
г |
18 |
|
платина ва палладийдан ясалган буюмлар |
г |
145 |
|
1.2. |
Фонддан ташқари манбалардан тушган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва маиший буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш |
||
олтин, платина ва палладийдан ясалган буюмлар |
дона |
490 |
|
кумушдан ясалган буюмлар |
дона |
145 |
|
1.3. |
Жисмоний шахслардан тушаётган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш |
||
олтин, платина ва палладийдан ясалган буюмлар |
г |
160 |
|
кумушдан ясалган буюмлар |
г |
36 |
|
олтиндан ясалган соат корпуси |
дона |
650 |
|
платина ва палладийдан ясалган соат корпуси |
дона |
740 |
|
кумушдан ясалган соат корпуси |
дона |
160 |
|
1.4. |
Хориждан сотиб олинган ва Ўзбекистон Республикасида сотиш учун мўлжалланган хорижда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва маиший буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш, божхона декларацияси мавжуд бўлганда |
||
олтин, платина ва палладийдан ясалган буюмлар |
г |
175 |
|
кумушдан ясалган буюмлар |
г |
50 |
|
1.5. |
Хориждан сотиб олинган ва Ўзбекистон Республикасида сотиш учун мўлжалланган хорижда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва маиший буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш, божхона декларацияси бўлмаганда |
||
олтин, платина ва палладийдан ясалган буюмлар |
г |
350 |
|
кумушдан ясалган буюмлар |
г |
100 |
II. Музейлар томонидан тақдим этиладиган буюмлар таркибидаги
қимматбаҳо металларни аниқлаганлик учун тўлов
2.1. |
Таркибида 1-5 элемент мавжуд бўлган кичик оддий буюмлар (тангалар, узуклар ва шунга ўхшаш буюмлар) |
||
олтин, платина ва палладийдан ясалган кичик оддий буюмлар |
г |
72 |
|
кумушдан ясалган кичик оддий буюмлар |
г |
18 |
|
2.2. |
Ҳар қандай массадаги мураккаб буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш қиймати буюм таркибида: |
||
6 тадан 15 тагача элемент бўлганда - 2 баравар; |
|||
16 тадан 50 тагача элемент бўлганда - 3 баравар; |
|||
51 тадан 100 тагача элемент бўлганда - 4 баравар; |
|||
100 тадан ортиқ элемент бўлганда - 5 баравар кўпаяди. |
|||
2.3. |
Айрим ҳолларда ноёб буюмлар, асиллик даражасини белгилаш мураккаб бўлган буюмлар ёки таркибидаги элементлар сонини аниқлаш имкони бўлмаган буюмларнинг асиллик даражасини белгилашда тўлов миқдори шартнома асосида белгиланади. |
III. Буюмларни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов
3.1 |
Мулкчилик шаклларидан ва молиялаштириш туридан қатъи назар ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахслар учун тамғаларнинг излари, шахсий тамғаларнинг асиллик даражаси, ҳақиқийлиги ва сифатини белгилаш: |
||
заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмлар |
г |
500 |
|
техник мақсаддаги буюмлар |
г |
20 |
|
стоматология муассасалари учун буюмларни экспертизадан ўтказиш |
г |
65 |
|
3.2. |
Текшириш жараёнида муомаладаги назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари бўлмаган ёки асиллик даражаси тамғалари ва шахсий тамғаларнинг излари қалбаки бўлган буюмларни экспертизадан ўтказиш |
г |
750 |
3.3. |
Қалбаки тамғалар ва сохта шахсий тамғалар изларини йўқотиш (тақдим этувчининг ёзма розилиги билан) |
дона |
750 |
3.4. |
Шахсий тамға берилганлиги учун тўлов |
дона |
14400 |
IV. Текшириб чиқилганлиги учун тўлов
4.1 |
Заргарлик, ясама тиш қотишмалари ва бошқа қотишмалардаги: |
||
купеляция усули билан олтинни аниқлаш (назорат тартибида) |
1 текширув |
3200 |
|
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) |
1 текширув |
1795 |
|
атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш |
1 текширув |
5610 |
|
4.2 |
электролитлар, ювиш учун сувлар ва эритмалар (суюқ олтин)даги: |
||
олтинни аниқлаш (сўнгида купеляция усули билан) |
1 текширув |
3200 |
|
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) |
1 текширув |
1795 |
|
атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш |
1 текширув |
5610 |
|
4.3 |
қопламалар, заргарлик крецлари, шлифлар ва шламлардаги: |
||
олтинни аниқлаш (сўнгида купеляция усули билан) |
1 текширув |
3200 |
|
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) |
1 текширув |
1795 |
|
4.4 |
ёруғликни сезадиган турли кино-фото-рентген материаллар ва фиксаж эритмалардаги кумушни аниқлаш (титрлаш усули билан) |
1 текширув |
1795 |
4.5. |
Рудалар, жинслар, концентрантларни эритиш усули билан асиллик даражасини текшириш: |
||
олтин ва кумушнинг асиллик даражасини текшириш |
1 текширув |
4015 |
|
олтин ва кумушнинг асиллик даражасини квартлаб текшириш |
1 текширув |
4820 |
|
платина гуруҳига кирувчи металларнинг асиллик даражасини жамлаш |
1 текширув |
3130 |
|
4.6. |
Атом-эмиссия спектометрида 1-8 элемент бўйича миқдорий текшириш |
1 текширув |
5610 |
4.7. |
Асиллик даражаларидаги намликни аниқлаш |
1 текширув |
725 |
4.8. |
Асиллик даражаларидаги қиздириш пайтидаги камомадни аниқлаш |
1 текширув |
725 |
4.9 |
Катализаторларда платинани спектрофотометрик текшириш |
1 текширув |
4825 |
4.10. |
Рентген-флуоресцент спектрометрда асиллик даражасининг кимёвий таркибини текшириш (60 элементгача) |
||
тезкор текшириш (асосий қисмлар) |
1 текширув |
4475 |
|
аралашмаларни текшириш |
1 текширув |
13815 |
|
4.11. |
Рентген-флуоресцент спектрометрда буюмлар, қотишмалар ва заргарлик саноати парчаларини миқдорий текшириш |
1 текширув |
990 |
4.12. |
Рентген микроанализаторда бир нуқтада намунанинг (металл, қотишма, буюмнинг) кимёвий таркибини текшириш |
1 текширув |
4575 |
4.13. |
ICP-масс-спектрометрда намунада кимёвий элементлар таркибини миқдорий текшириш |
1 текширув |
14080 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 79-модда