Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1996 й. 40-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 309-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.01.1996 й.
N 40
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
1994 ЙИЛ 20 ИЮНДАГИ 309-СОН
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада тамаки барги харид қилиш ва уни ферментациялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ЎЗБАТ А.Ж." Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 309-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
12-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қарорга қуйидаги мазмундаги 13-банд қўшилсин:
"1996 йилдан бошлаб, инвестиция дастурини амалга ошириш даврида "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг "Нарзия" акционерлик жамиятига товар етиштирувчилардан ҳар йили 9,6 минг тонна тамаки барги харид қилиш юзасидан квота белгилансин";
қарорнинг 13 ва 14-бандлари тегишли равишда 14 ва 15-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов