Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1998 й. 339-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзлари доирасида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.1998 й.

N 339




ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ҚАРЗЛАРИ ДОИРАСИДА ШАҲАР

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТРАНСПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИНИ

ТАЙЁРЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида шаҳар йўловчилар ташиш трапспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг беш шаҳрида: Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлашга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида аванс берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лофиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавоб берувчи ташкилот сифатида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, авансни қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича комиссия иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Комиссияга:

шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар, "Ўзавтотранс" маҳаллий корпорацияси ҳамда лойиҳа тайёрланадиган ва амалга ошириладиган шаҳарлар ҳокимликлари томонидан олиб борилаётган ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

лойиҳа маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш юклансин.


6. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда:

6 кишидан иборат шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин ва унинг раҳбарини тайинласин;

лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда лойиҳа бюджети тасдиқлангунга қадар уни маблағ билан таъминлаш манбаи этиб "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси маблағлари белгилансин;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳини жой, ташкилий техника, алоқа воситалари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчилари бўлган хорижий мутахассисларни консуллик йиғимлари тўлашдаи озод қилган ҳолда уларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчиларини визалар узайтирилганлиги, Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов змммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 5 августдаги

336-сон қарорига

ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини

ривожлантириш юзасидан Халқаро тикланиш

ва тараққиёт банки лойиҳасини тайёрлаш

ва амалга ошириш комиссиясининг

ТАРКИБИ

1.

Ахметов Л.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


2.

Сидиқназаров Қ.М.

-

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


3.

Маннопбеков Н.Т.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бўлими бошлиғи


4.

Шиликов В.М.

-

Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


5.

Жуматов С.Ж.

-

Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари


6.

Нажмиддинов Ш.А.

-

Бухоро шаҳри ҳокимининг ўринбосари


7.

Эшматов Н.Х.

-

Наманган шаҳри ҳокимининг ўринбосари


8.

Маҳмудов А.С.

-

Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосари


9.

Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Молия вазирининг ўринбосари


10.

Хўжаев Б.Э.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


11.

Навотний А.С.

-

Меҳнат вазирлигининг бошқарма бошлиғи


12.

Шоваҳобов Ш.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси Коммуникациялар комплекси котибиятининг бош мутахассиси, комиссия котиби