Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Алкоголли маҳсулотлар куйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш бўйича Низом (АВ томонидан 30.11.2006 й. 1644-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 27.11.2006 й. 2006-51-сон қарори билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 30 ноябрда 1644-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2006 йил 27 ноябрдаги

2006-51-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини

ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона

реестрини юритиш бўйича

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари деганда алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий технологик ускуналар тушунилади.

Алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий ускуналарнинг рўйхати мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга лицензияси бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.

Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга лицензиялар Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.



II. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ҚУЙИШ

ЛИНИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЯГОНА

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


3. Юридик шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишнинг ягона реестрига (бундан кейин - Ягона реестр) албатта киритилиши керак.


4. Ягона реестр юритилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур Низомга 2-иловадаги* шаклга биноан амалга оширади.

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш "Ўзвинсаноат-холдинг" ХК

...