Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, шунингдек олиб чиқиладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 23.09.1999 й. 821-сон билан рўйхатга олинган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.1999 й.

N 821



ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

N ЭГ/04-02-05/1418

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН

N 02/8-65

02.09.1999 й.


Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган,

шунингдек олиб чиқиладиган алохида турдаги

товарлар учун акциз солиғини тўлаш

тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон, 1998 йил 21 майдаги 221-сон, 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилди.


1.2. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган акцизга оид товарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ рўйхатлар ва ставкалар бўйича акциз солиғига тортилади.


1.3. Акцизга оид товарлар бўйича акциз солиғи божхона хизматлари томонидан сўмда олинади ва ҳар 5 кунда республика бюджетига ўтказилади.


1.4. Олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарлар учун акциз солиғи божхона расмийлаштируви вақтигача ёки ана шу вақтда тўланади.


1.5. Акцизга оид олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарлар учун акциз солиғининг бюджетга келиб тушиши ҳисоби ва назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.



II. АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ


2.1. Акцизга оид товарларни олиб кирувчи (олиб чиқувчи) корхоналар ва ташкилотлар (мулкчилик шаклидан қ

...