Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-11-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 15.01.2004 й. Қарори (АВ томонидан 12.03.2004 й. 1123-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2004 й.

N 1123-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.01.2004 й.

N 12

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.01.2004 й.

N 2004-11

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар,

хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2004 йил 22 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 28 январда 26-сон ва 2002-24-сон қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1123-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 7-сон; 2003 й., 4-сон) 5-бандидаги "в" кичик банди чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                            М. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                   Ж. Сайфиддинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 124-модда.