Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини қўллаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 06.11.1998 й. 520-сон билан рўйхатга олинган 05.10.1998 й. МВ 04-02-05/726-сон, ДБҚ 02/8-11-сон, ДСҚ 98-114-сон билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.1998 й.

N 520


ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

05.10.1998 й.

N 04-02-05/726


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

05.10.1998 й.

N 02/8-11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

05.10.1998 й.

N 98-114



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт

қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга

нисбатан қўшилган қиймат солиғини

қўллаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодекслари асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.



II. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ


2.1. Импорт қилинаётган товарлар, ишлар, хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб ушбу товарлар, ишлар, хизматларни импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадилар.

2.2. Қўшилган қиймат солиғи бевосита декларант ёки, агар қонун ҳужжатларида ўзга ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, исталган манфаатдор шахс томонидан тўланиши мумкин.



III. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТИ ВА ҚЎШИЛГАН

ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


3.1. Қўшилган қиймат солиғига тортишда республика ҳудудига Ўзбекистон Республикаси божхона қонунлари асосида янгиланган божхона режимларига мувофиқ импорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар (шу жумладан, МДҲ давлатларидан импорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар) солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.

3.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланиши учун божхона қонунларига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати асос бўлиб ҳисобланади.

...