Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 22-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-13-сон "Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2006 й. 1230-4-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2006 й.

N 1230-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 22

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-13

ҚАРОРИ



Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг

даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 23 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 26 февралдаги 37-, 2003-33-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 3 апрель, рўйхат рақами 1230 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 4-сон, 50-модда; 31-сон, 359-модда; 2005 йил, 5-6-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                       Б. Парпиев





Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг

даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг олтинчи хатбоши ва 5-банд чиқариб ташлансин.


2. 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "автотранспорт воситаларидан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 92-модда.