Молия вазирлигининг 101-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-52-сон, Ҳисоб палатасининг 11-133-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 11.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 29.12.2006 й. 1651-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.12.2006 й.
N 1651
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.12.2006 й. N 101 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 11.12.2006 й. N 2006-52 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ 11.12.2006 й. N 11-133 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий
манфаатларига етказилган зарар суммаларини
Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 8 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 6-бандини ижро қилиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
Ҳисоб палатаси раиси |
Б. Мусаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 526-модда.