Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3-сон, Молия вазирлигининг 55-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 18-сон "Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.07.2009 й. Қарори (АВ томонидан 05.08.2009 й. 1993-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2009 й.

N 1993

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.07.2009 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.07.2009 й.

N 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.07.2009 й.

N 18


ҚАРОРИ



Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи

хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар

оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси

олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 15 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 сентябрдаги 209-сонли "Қашқадарё вилоятида ғаллачилик ва пахтачиликнинг илмий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 379-модда) қарорига мувофиқ, республикада уруғлик бошоқли дон тайёрлашда қатнашаётган субъектлар манфаатини ошириш ва уруғлик дон сифатини яхшилаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Бошоқли дон экинларининг маҳаллий навлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                  С. Исмоилов



Молия вазири                                                               Р. Азимов



Иқтисодиёт вазири                                                       Б. Ходжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 366-модда.